13:34 / 07.09.2022
1 102

ШҲТ Самарқанд саммитида Эрон янги доимий аъзо сифатида таништирилади

ШҲТ Самарқанд саммитида Эрон янги доимий аъзо сифатида таништирилади
Фото: Алан Кациев
Ўзбекистон ШҲТ янги ривожланиш шароитидаги салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишдан манфаатдор. Бу ҳақда элчи Дилшод Аҳадов маълум қилди.

ШҲТ Самарқанд саммити арафасида Ҳиндистоннинг The Print электрон нашри Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳадов билан интервью эълон қилди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов The Print нашрига берган интервьюсида Тошкент нафақат ШҲТни кенгайтириш, балки унинг тўла салоҳиятини рўёбга чиқаришни таъминлашини таъкидлади.

Элчи Дилшод Аҳадов ушбу саммитда Эрон ШҲТ янги доимий аъзоси сифатида таништирилишини тасдиқлади. Ҳозирги кунда ШҲТ таркибига саккиз давлат – Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон киради.

Саммит кун тартибидаги асосий масалалардан бири ШҲТни янада кенгайтириш ҳисобланади. Эроннинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланишга аллақачон тайёр. Бу ҳужжат Яқин Шарқ ушбу йирик мамлакати ташкилотга тўлиқ аъзо бўлишига асос бўлади”, - деди Дилшод Аҳадов.

Унинг қўшимча қилишича, ШҲТ фаолиятида тўлақонли аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича шерик мақомида иштирок этиш учун яна 10 га яқин мамлакатдан аризалар ҳам кўриб чиқилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият