
2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил 31 декабргача фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, енгил автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишига рухсат берилганди. Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси ҳайдовчиларнинг ўзини ўзи банд қилиб йўловчи ташиш лицензия варақасини олиши қай тартибда амалга ошиши бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 4 ўриндиқли транспорт воситаси ҳайдовчиси аввало Давлат Солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига бориб ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтади. 300 минг сўм тўлаб гувоҳнома олади.
Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб қўлидаги гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади. Тўлов — 300 минг сўм.
Шунда ҳайдовчи жами бўлиб 1 йилга 600 минг сўм сарф қилади. Бошқа, кунлик тўловлар мавжуд эмас.
Шу орқали такси белгили плафон олиб транспорт воситасини том қисмига ўрнатиб йўловчи ташиши мумкин. Плафон бўлмаса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-4 моддасига (таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга доир талабларни бузиш) кўра жавобгар бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар