
Фото: Ижтимоий тармоқлар
“Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси МЧЖ банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизини ҳар ойда бериб турилишини талаб қилган.
Kun.uz манбаларининг хабар беришича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Халқ банки” Пахтаобод филиали бошқарувчиси Ф.Қ. 1,7 млн сўм ва 300 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олинган.
У тадбиркор У.Х. раҳбарлигидаги МЧЖнинг банкда таъминотчи корхона сифатида фаолият юритишига шароит яратиб бериши учун ҳар бир йўналтириб берилган кредит суммасининг 2 фоизини ҳар ойда бериб туришини талаб қилган.
Хусусан, банк бошқарувчиси жамиятга ўтказиб берилган жами 745 млн сўм кредит ҳисобидан аввалроқ 8 млн сўмни олган бўлиб, қолган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар