
Ижтимоий тармоқларда "Murad Buildings" асосчиси, тадбиркор Мурод Назаровнинг таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг «Ўзбек тили» дарслигига киритилгани муҳокамаларга сабаб бўляпти. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа ўз саҳифасига жойлаган видеода кескин фикр билдирганларни танқид қилди.
«Қаердан бизда шунча нафрат, бошқа одамга нисбатан адоват, ҳасад?!
Ўзи 14 ёшида отасини йўқотиб, мустақил тарзда ҳаётни бошлаган. Японияда ўқиган. Укаларини одам қилган. 9 нафар етим болага оталик қиляпти. Қани, нимаси намуна эмас? Албатта, бу дунёда ҳеч ким авлиё эмас.
Мен тарафдориманки, Ўзбекистонда кўплаб тадбиркорларни тарих китобларига киритиш керак. Биз СССР пайтида бошқа мисоллар билан катта бўлганмиз.
Нимага бизлар дунёдаги бошқа бойларни ёзамиз? Ўзимизда ҳам бойлар, бойлар синфи пайдо бўлди.
Шу ичиқораликни тушунмайман», деган Қудратхўжа.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар