date
views 1 107

Намангандаги газ заправкада Labo ёниб кетди

Намангандаги газ заправкада Labo ёниб кетди
Фото: Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда «Гўзалдаги газ заправкада машина ёниб кетибди» сарлавҳаси остида хабар тарқалганди. Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 10 сентябрь куни соат 17:22 да Наманган шаҳри Янги Наманган тумани «Мингчинор» маҳалла фуқаролар йиғини Косонсой кўчасида жойлашган АГТКШ ҳудудида давлат рақами 50 M 382 UA бўлган Labo Damas автомобилида ёнғин содир бўлган.

Фото: Наманган вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Ёнғин Наманган шаҳри ФВБ 3-ёнғин қутқарув қисми ёнғин қутқарувчилари томонидан бартараф этилди.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Намангандаги газ заправкада Labo ёниб кетди