23:51 / 10.09.2022
1 233

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим масала

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш муҳим масала
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Телеграмм тармоғининг “Bastion” сайтида исм шарифи келтирилмаган фуқаронинг Бюронинг Мирзо Улуғбек туманига келганида бинога кириш вақтида бўлим техник ходимининг бинога киришда уяли алоқа воситасидан фойдаланиш тақиқланганлиги ва уяли алоқа воситасини топшириш талабига норози бўлиб йўллаган мурожаати кўриб чиқилиб қуйидагилар маълум қилинади: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқ ва кўрсатмаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг 2018 йил 15 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати биносига кириш-чиқиш ва унинг ҳудудида бўлиш тартиби тўғрисида”ги 37-сонли буйруғи ҳамда Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими бошлиғининг 10.05.2022 йилдаги 1-сонли буйруғига асосан “Мажбурий ижро бюроси Мирзо Улуғбек туман бўлими биносига (ҳудуди)га фото-видео ва аудио ёзув ускуналари, планшет, ноутбук, уяли телефон ва бошқа алоқа воситалари, шунингдек электрон маълумот сақлаш мосламаларини олиб кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилмайди” деб белгилаб қўйилган.

Шу ўринда маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сон қарорига асосан объект маъмурияти кириб-чиқиш йўриқномасини ўзи тасдиқлайди. Шунга кўра айрим давлат ташкилотлари биносига кириш учун мобил телефон олиб кириш билан боғлиқ чеклов белгиланган бўлиши мумкин. Давлат органлари ва ташкилотлари жойлашган биноларга шахсий мобил телефонларни олиб кириш ички ва ахборот хавфсизликни таъминлаш, иш юритувидаги ошкор этилмайдиган маълумотларнинг бутлигини сақлаш мақсадларида чекланиши мумкин.

Давлат ташкилотларида ишловчи ходимларнинг ахборот махфийлигини сақлаш билан боғлиқ мажбуриятлари мансаб йўриқномалари ва шу каби бошқа лавозим вазифаларини белгиловчи ҳужжатларда кўрсатиб ўтилади. Шу сабабли ташкилотлар ўз ахборот хавфсизлиги сиёсатидан келиб чиқиб нафақат ташқаридан ташриф буюрувчилар, балки ўз ходимларига ҳам ишхоналарда мобил алоқа воситасидан фойдаланишга рухсат бериш ва аксинча тақиқлаш ҳуқуқига эга.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият