Фото: ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати
Наманганда 16 ёшли бола бир кунда икки машинани олиб қочгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 8 сентябрь куни соат 01:00 ларда Чуст туманида яшовчи 33 ёшли Б.Д. ИИБ навбатчилик қисимга қўнғироқ қилиб, шу куни соат 00:30 да унинг Matiz’ини уйи олдидан номаълум шахс олиб қочиб кетганини айтиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни ва автомашинасини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни шу туманда яшовчи 16 ёшли А.А. содир қилгани аниқланган. У олиб қочилган Matiz’ни Наманган шаҳар Навоий кўчаси ҳудудига ташлаб, номаълум томонга қочиб кетган.
Тегишли чоралар натижасида вояга етмаган А.А.ни Чуст тумани марказида «Жигули»ни бошқариб юрганида ИИБ ходимлари томонидан ушланган. Ушбу автомашина кимга тегишлилигига аниқлик киритилганда, бола Matiz’ни олиб қочган куни уни ташлаб, соат 08:00 ларда тумандаги бошқа маҳалладаги уй олдидан эшиги очиқлиги ва калити ўзида эканлигидан фойдаланиб олиб қочгани аниқланган
Фото: ИИВ Тергов департаменти матбуот хизмати
Шу кунни ўзида вояга етмаган А.А Жиноят кодекснинг 267-моддаси 2-қисми «а» бандида (транспорт воситасини олиб қочишни такроран содир этиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди
Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади
Мутахассислар кучли қуёш чақнаши туфайли янги таҳдидни эълон қилишди
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин бўйича резолюцияни қабул қилди
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитойда учта муассаса тажрибасини ўрганиб қайтди