
Фото: Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Тошкент вилоятида 2022 йилнинг январь—август ойлари мобайнида 35 мингга яқин пиёдалар қоида бузганлиги учун жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳудудда пиёдалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган профилактик суҳбатлар билан бир қаторда автомобиль йўлларида қоидабузарлик содир этаётган пиёдаларга чоралар кўрилмоқда. Ўтган 8 ой мобайнида 34 898 нафар пиёдага йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Фото: Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Фото: Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси: пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида (ҳозирги кунда 100 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар