Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида уй хизматчиси бўлган аёл ўзи ишлаётган хонадондан 170 минг долларни ўғирлади. Бу ҳақда «Менинг Юртим» телеканалининг «Марказий студия» дастурида хабар қилинди.
Маълум қилинишича, аёл ўғрилик содир этган хонадонда 10 йилдан буён уй хизматчиси бўлиб ишлаб келган. У хонадоннинг барча хоналарига кириш ҳуқуқига эга бўлиб, эшик кодларини олдиндан яхши билган.
Йиллар давомида ишончга кирганидан фойдаланган уй ишчиси хонадондаги моддий бойликларни қўлга киритиш мақсадида ўзининг танишлари билан жиноий режа тузган ва уй эгаси хорижга хизмат сафари билан кетганда буни амалга оширган. Улар уйнинг ертўласидаги шкаф ичида бўлган сейфдан 170 минг доллар пулларни ўғирлаб, қочиб қолган. Қўлга киритилган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 13, 2022
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан унга нисбатан 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади