
Жорий йилнинг 09 сентябрь куни Telegram ижтимоий тармоғининг “BASTION” каналида қарздор М.Жумабаевнинг алиментни тўлашга қурби етиши, номида машиналар борлигига қарамасдан алимент тўлиқ ундириб берилмаётгани баён этилган.
Ушбу хабар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 12.05.2012 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор М.Жумабоевдан ундирувчи М.Нишонова фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Андижон шаҳар бўлими юрутувига 19.05.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни кўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ижро ҳаракатлари давомида “МИБ-портал” дастури орқали қарздор М.Жумабоевнинг номида бўлган “Nexia”, “Nexia-3”, “Captiva” русумли автотранспорт воситаларига тақиқ қўйилган.
Ўтган давр мобайнида 2 982 000 сўм алимент пуллари ундирилиб, ундирувчи М.Нишоновага топширилган. Бироқ, огоҳлантиришгларга қарамай қарздор М.Жумабоев томонидан алимент пуллари ўз вақтида тўланмагани сабаб алимент қарздорлиги 01.09.2022 йил ҳолатига 12 950 896 сўмни ташкил этган.
Шу сабабли, қарздор М.Жумабоевга тегишли “Captiva” русумли автомашина 12.09.2022 йилда хатланиб, жарима майдонига олиб кириб қўйилди ҳамда қарздорлик тўланмаса автомашина электрон онлайн-аукцион савдоси орқали сотилиши юзасидан огоҳлантирилди.
Шунингдек, ҳозирда М.Жумабоевга нисбатан жавобгарлик масаласини ҳал этиш учун ҳужжатлар тўпланиб, жиноят ишлари бўйича шаҳар судига тақдим этиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар