
Янгийўл тумани Давлат солиқ инспексияси, Бош прокротура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш Департаментнинг Янгийўл туман бўлими, ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси, Янгийўл шаҳар бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 12 сентябр куни соат тахминан 15-30 ларда Янгийўл тумани, Регистон МФЙ, Бехизор кўчаси, 44-уйда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Х.Джумаев ва бошқалар ўзаро жиноий тил бириктириб, сифатсиз дори воситаларини ўтказиш мақсадида ноқонуний равишда ўз уйида яшириш цех ташкил қилганлар.


Ушбу фуқаролар хорижда ишлаб чиқарилган муддати ўтган сифатсиз дори воситаларини яроқлилик муддатини ўзгартириб, қалбакилаштириб сотиш билан шуғулланиб келганлиги ҳолати аниқланди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Х.Джумаевнинг яшаш хонадонидан жами 34 турдаги 445.061 дона калбаки дори воситалари, қадоқлаш ва пул санаш ҳамда дори воситалари муддатини ўзгартириш ускуналари, қалбаки штамп, муҳрлар ҳамда принтерлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.



Баҳолаш экспертизасининг 2022 йил 13 сентябрдаги хулосасига кўра, О.Х.Джумаевнинг яшаш хонадонидан олинган жами 34 турдаги 445.061 дона дори воситаларининг умумий баҳоси 3.185.250.000 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.

Ҳозирда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг 
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар