09:55 / 15.09.2022
1 529

Владимир Путин Самарқанд шаҳрига етиб келди

Владимир Путин Самарқанд шаҳрига етиб келди
Фото: Президент матбуот хизмати
Россия президенти Владимир Путин 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
ШҲТ саммити доирасида 15 сентябрь куни Россия президенти Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан, шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Эрон президенти Иброҳим Раиси, Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашади. Шунингдек, Россия—Мўғулистон—Хитой уч томонлама саммитида иштирок этади.

16 сентябрь куни эса Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият