
“Темир дафтар”га киритилган оилаларга қандай тартибда тиббий хизмат кўрсатилиши маълум қилинди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабарига кўра, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- тиббий ёрдамга муҳтож оилалар бошқарув офиси томонидан тегишли тиббиёт ходимини жалб қилинган ҳолда ўрганилади;
- ўрганиш натижаси бўйича касаллиги аниқланган ва тиббий ёрдамга муҳтож оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтиш учун туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилади;
- тиббий кўрик натижаси юзасидан кўрсатма бўйича оила аъзолари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасида стационар ёки амбулатория шароитда даволанади;
- ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган беморлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар