14:17 / 16.09.2022
938

Шавкат Мирзиёев: «Марказий Осиё ШҲТнинг «географик ядроси» мақомини сақлаб қолиши керак»

Шавкат Мирзиёев: «Марказий Осиё ШҲТнинг «географик ядроси» мақомини сақлаб қолиши керак»
Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлат раҳбарлари кенгаши тор доирадаги учрашувидан сўнг кенгайтирилган тартибдаги мажлис бошланди. Унда президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Президент ШҲТ таркиби кенгайиб, шериклик муносабатлари ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Эроннинг ташкилотга тўлақонли аъзо сифатидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланди. Миср ва Қатарга мулоқот бўйича шериклар мақоми берилди. Беларусга ШҲТ тўлақонли аъзоси, Баҳрайн, Кувайт, Мальдив, Бирлашган Араб Амирликлари ва Мьянмага – мулоқот бўйича шериклар мақомини бериш жараёнлари бошланади.

ШҲТнинг географик қамрови кенгаяётгани ўз мисолида самарадорлик, ўзаро бир-бирини тушуниш ва амалий саъй-ҳаракатларни намойиш этаётган Ташкилотимиз фаолиятининг долзарблигини яна бир тасдиқламоқда”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ташкилотнинг блокларга қўшилмаслик мақомини ва унинг очиқлигини сақлаб қолиш муҳим эканини қайд этди.

Биз хавфсизликнинг яхлитлик тамойилига қатъий риоя қиламиз. ШҲТнинг фаолияти кенг ҳамкорликка йўналтирилган бўлиши лозим. Марказий Осиё ШҲТнинг "географик ядроси" мақомини сақлаб қолиши кераклигига ҳам ишончимиз комил”, деди у.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият