Буюк Британиянинг энг бой фуқаролари илк бора ака-ука Дэвид ва Саймон Рубенлар бўлди. Уларнинг бойлиги 18,8 миллиард доллар қийматида баҳоланди. Бу ҳақида The Sunday Times газетаси қиролликда истиқомат қилувчи бой фуқароларнинг анъанавий рейтингида эълон қилди.
Ака-укалар асли ҳиндистонлик бўлиб, Буюк британияга 1950 йилда кўчиб келишган. Нашрнинг маълумотига кўра, Россияда 1990 йилда бўлиб ўтган “алюмин жанги”да қатнашиш уларга тадбиркорлар дунёсидаги шон-шуҳратни келтирган. Кўчмас мулк бозоридаги келишувлар, шахсий капитал сармоялари ва венчур капиталида иштирок этиш уларнинг тадбиркорликдаги асосий йўналишлардан бири ҳисобланади. Улар Темза дарёсининг бўйида жойлашган Millbank Tower биносига, Лондоннинг Слоун-стрит савдо кўчасида жойлашган бутикларга, Лондон-Оксфорд аэропортига, Travelodge меҳмонхоналар тармоғи, Metro Bank ва бошқа бир неча даромадли жойларга қисман ёки тўлиқ эгалик қилишади.
Рўйхатнинг 2-ўрнида 18,7 миллиард доллар билан яна бир ака-ука Индия Шри ва Гопи Индуйя ўрин олди. Улар кўчмас мол-мулк келишувлари, банк ва ресторан бизнеси, савдо-сотиқ ишлари билан шуғулланишади.
Учинчи поғонада Access Industries компаниясининг раҳбари, СССРда туғилган америкалик тадбиркор Леонард Блаватник турибди. Унинг ҳисобидаги маблағи 16,68 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Шунингдек, Буюк Британияда истиқомат қилувчи бадавлат инсонлар сафига 10,9 миллиард доллар даромад билан Алишер Усмонов ҳам киради. У Лондондаги йирик футбол клубларидан бири бўлган “Арсенал” акционери ва “Металлоинвест” холдингининг эгаси ҳисобланади. Таъкидланишича, Усмоновнинг бойлиги бир йил ичида 3,26 миллиард долларга қисқарган, дейилади "Кун" нашрида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар