
Фото: Видеодан скриншот
Ижтимоий тармоқларда Фарғонада Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, олдин Spark ва Damas автомашиналарига, кейин Paynet шохобчасига бориб урилгани акс этган видео тарқалди.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 19, 2022
Қайд этилишича, 2022 йил 16 сентябрь куни тахминан 18:00 ларда Фарғона шаҳар 4Р-140А автомобиль йўлининг 5-километрида ҳайдовчи М.М. Nexia-3 автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четида тўхтаб турган Spark ва Damas русумли транспорт воситаларига бориб урилган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида транспорт воситаларига техник шикаст етган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Фарғонада ҲодисаNexia АвтомашинасиЙўл-TransportSpark DamasСуриштирув ИшлариИжтимоий Тармоқлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар