
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида инфратузилма масаласи ҳалигача долзарб бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Ушбу масалаларни ҳал этиш учун 200 миллиард сўм ажратилса, камида 3 миллион туристни жалб қилиш мумкин.
Шу муносабат билан мутасаддиларга:
- вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича ҳукумат қарорини киритиш;
- ушбу дастурни молиялаштиришга йилига 200 миллиард сўм ажратиш;
- йил якунигача оилавий меҳмонхоналарни кўпайтириш учун оилавий тадбиркорлик дастурларига қўшимча 500 миллиард сўм йўналтириш;
- келгуси йил 1 апрелга қадар Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш топширилди.
Туризм МаҳаллалариКорея ТажрибасиИнфратузилма МасалалариМеҳмонхоналарни КўпайтиришТуристларни Жалб ҚилишМолиялаштириш Дастурлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар