
Тошкент шаҳар ИИББ Яккасарой туманида юк автомашинаси ағдарилгани юзасидан расмий маълумот берди.
2022 йил 20 сентябр куни тахминан соат 10:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчасидаги кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган В.А. бошқарувидаги Howo ZZ3 русумли юк автоуловида қурилиш чиқиндиларини ортиб кетаётган вақтида кўприк устида бошқарувни йўқотиб кўприк четки қисмига ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи В.А. “чап қўл тирсак соҳаси эзилиб йиртилган жароҳати” билан касалхонага олиб борилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар