Конституциявий комиссия матбуот котиби Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, келиб тушган таклифлар асосида Конституциявий қонун лойиҳасининг 26-, 41-моддаларига янги нормалар ҳамда янги 37-1-моддани киритиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, Конституциянинг 26-моддасига ушбу қисм қўшилиши кўриб чиқилмоқда:
«Шахснинг ўз айбини тан олиши унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас».
Шунингдек, Конституциявий қонун лойиҳасига янги 37-1-моддаси киритилмоқда, унда:
«Давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этади ва рағбатлантиради».
Амалдаги 41-моддага эса қуйидагича қўшимча киритилиши мумкин:
«Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг ривожлантирилишини таъминлайди».
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасини якунланган. Лойиҳа референдумга чиқарилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади