07:00 / 21.09.2022
1 045

Кредит тўламаган қарздорнинг автомашинаси хатланди

Кредит тўламаган қарздорнинг автомашинаси хатланди
Мамлакатимизда аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли шартлар асосида кредит маблағлари ажратилмоқда. Бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, олинган кредит маблағларини ўз вақтида қайтараётган фуқароларимиз кўпчиликни ташкил этади.

Бироқ, айрим юртдошларимиз банк олдидаги масъулиятларини унитиб қўйишмоқда. Суд қарорларига асосан тижорат банклар фойдасига қарздорликни ундириш Мажбурий ижро бюроси органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судининг 05.11.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Э.Ш.дан ундирувчи АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Навоий филиали фойдасига 24.947.512 сўм миқдорида кредит қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Қоракўл туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳужжати бўйича берилган ихтиёрий муддат давомида қарздорлик бартараф қилинмаган, шунингдек, қарздорликни қоплаб бериш ҳақида қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, ижро ҳужжати талабларини бажармасдан келган.

Бўлим давлат ижрочиси Б.К.Перманов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси тегишли тартибда хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Қарздорлик белгиланган муддат давомида бартараф қилинмаган тақдирда, мазкур автомашина баҳоланиб, “E-auksion” электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият