07:27 / 21.09.2022
890

Қибрайда яна 4 та оила тикланди

Қибрайда яна 4 та оила тикланди
Бюронинг Қибрай туман иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ ва Избоскан туманлараро судларининг суд буйруғларига асосан, қарздорлар О.Имомов, Э.Махмудов, Х.Мухтаров ва Е.Қасимовлардан, ундирувчилар Б.Имомова, З.Абдухолисова, В.Алтаева ва Д.Қосимоваларанинг фойдасига вояга етмаган фарзанларининг таъминоти учун 1/2 қисм, 1/4 қисм, 1/3 қисм ва бир нафар вояга етмаган фарзанларининг таъминоти учун 1/4 қисм ва миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ва томонларга ҳуқуқий тушунтиришлари,оиланинг муқаддаслиги, фарзандлар келажагига бефарқ бўлмаслик юзасидан суҳбат олиб борилиши натижасида тарафлар ажримдаги оилани тиклашга қарор қилдилар.

Натижада 7 нафар вояга етмаган фарзандлар ота-она бағрида улғайиши ва тўлиқ оилада камол топишига замин яратилди. Шу сабаб иш юритувдаги 4 та алимент ижро ҳужжатининг ижроси тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият