
Навоий шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати “Ҳ.Қ.” маҳаллий фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан қўзғатилиб, тергов қилинаётган жиноят ишини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, адвокат сўралган пул маблағидан 7500 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ Навоий вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК департаменти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида “Ҳ.Қ.” 7500 АҚШ долларидан 1500 АҚШ долларини ўз улуши сифатида олиб, қолган қисмини ҳамкасби - Навоий шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати “Ф.Н.”га бериши кераклиги маълум бўлган ва тезкор тадбир давом эттирилиб, “Ф.Н.” 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан “Ҳ.Қ.” ва “Ф.Н.”га нисбатан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар