Фото: Российская газета
Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard)нинг маълум қилишича, 23 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатиш техник сабабларга кўра тўхтатилди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда «Мир» кобейж картасини қуйидаги банклар муомалага киритган эди:
- Алоқабанк;
- Микрокредитбанк;
- Миллийбанк;
- Туронбанк;
- Халқ банки;
- Қишлок қурилиш банк.
Бугунги кунда Туронбанк, Микрокредитбанк ва Халқ банки сайтларидан Мир карталар бўлими олиб ташланган.
Аввалроқ, Ягона Республика процессинг маркази маъмурияти Uzcard Ўзбекистонда Россиянинг «Мир» тўлов тизими карталарини қабул қилишда давом этишини маълум қилганди. Бу эса эътирозларга сабаб бўлди. Uzcard банкларнинг бизнес сиёсатига аралашишга ҳаққи йўқлиги, у шунчаки процессинг марказилиги ва Ўзбекистонда «Мир» тўлов карталарини жорий этган банклар номидан гапириши мантиқсизлиги айтилганди.
Ҳозирга қадар Туркия, Қозоғистон, Арманистон ва Вьетнамнинг бир қатор банклари АҚШ ва ЕИнинг иккиламчи санкцияларига тушиш хавфи ортидан Россиянинг «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Элчи: Зеленскийнинг БРИКС саммити ҳақидаги сўзлари “ҳақиқатдан йироқ”
Ҳар куни хурмо ейиш мумкинми? Нутрициолог тавсияси
Россия қўшинлари Харкив марказидаги ЮНEСКО объектига ҳаво ҳужуми уюштирди
Эрдўғон: “Туркия энди ўзининг миллий хавфсизлик масалаларини бошқалар билан мувофиқлаштирмайди”
Рамзан Қодиров: “Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди”
Родри “Олтин тўп”га аслида ким олиши кераклигини айтди
Ўзбекистонда аутстаффинг хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди
Пентагон собиқ маслаҳатчиси: Украина 2025 йил Россияга қарши урушда енгилиши мумкин