
Ижтимоий тармоқларда Гентра ҳайдовчиси бир неча марта қарши чизиққа чиқиб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, видеога олинган ҳолат 18 сентябрь куни соат 21:00 да Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида содир бўлган.
Тартиб бузарлар бошқа йўл ҳаракати иштирокчисига нисбатан одобсиз сўзлар ишлатиб, тезликни 110 км/соатга оширишган.
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди ҳайдовчига нисбатан ҳукм эълон қилди. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларига риоя қилмаслик) билан айбдор деб топилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар