Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг ишчи гуруҳ йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, йиғилишда сенаторлар, экспертлар, соҳа мутахассислари иштирок этди. Қонун билан Жиноят кодекси «коррупцияга оид жиноятлар» деган янги атама билан тўлдирилиб, қайси моддалар коррупцияга оид жиноятлар деб топилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар орқали коррупцияга оид жиноятлар учун айбдор шахсларга нисбатан жазо чоралари янада кучайтирилаётгани айтиб ўтилди.
Жумладан, Жиноят кодексида мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш ёки хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда фирибгарлик жиноятларини содир этганлик учун, шунингдек, пора олиш, бериш ҳамда ушбу жараёнда воситачилик қилиш билан боғлиқ моддалар санкцияси оғирлаштирилиб, жазо чоралари кучайтирилмоқда.
Бундан ташқари, давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига оғдириб олиш билан боғлиқ жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш белгиланмоқда.
Иштирокчиларининг сўзларига кўра, ушбу қонуннинг қабул қилиниши жисмоний ва юридик шахслар билан давлат органлари ўртасида юзага келган муносабатларни белгилашга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказувчи давлат органлари ходимларининг мумкин бўлган ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.
Йиғилиш якунида мутахассисларнинг ушбу қонун бўйича тавсиялари тайёрланиб, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига тақдим этилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Пентагон майори АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлагани учун истеъфога чиқди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
«Сўнгги қўнғироқ»да битирув кечалари ва бошқа тадбирлар тақиқланди
Россиялик олимлар Сибирда янги динозавр турини кашф қилишди