20:10 / 25.09.2022
1 257

Тошкентда кўп қаватли уйда жойлашган дўконни ёқиб юборган шахс Қашқадарёда қўлга олинди

Тошкентда кўп қаватли уйда жойлашган дўконни ёқиб юборган шахс Қашқадарёда қўлга олинди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкентнинг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда жойлашдан дўкон ва унга туташ офисда 18 август куни ёнғин чиққанди. Ўтказилган текширув жараёнида ёнғин Н.Ж. томонидан содир этилгани аниқланганди. Пойтахт ИИББ ушбу шахс Қашқадарёда қўлга олинганини маълум қилди.

Дастлаб ёнғин нимадан чиққани номаълум эди. Ёнғин ўчоғидан олинган экспертиза натижалари, олов электр ёки газдан келиб чиқмаганини кўрсатган. Бахтли тасодиф туфайли қўшни дўконга ўрнатилган кузатув камерасига зарар етмагани сабаб ундаги тасвирлар сақланиб қолган. Унда тун ярмида велосипедда қора кепка ва ниқобда келган шахс дўкон эшигини синдириб, ёнувчи моддани сепиб, дўконга ўт қўйгани акс этган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасига кўра, ушбу жиноятни 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам бир неча маротаба жиноят содир этиб судланган Нуриддин исмли шахс содир этгани аниқланган ва у Қашқадарё вилоятида қўлга олинган.

Олинган маълумотларга кўра, қасддан содир этилган ёнғин туфайли дўкон эгаларига 4 миллиард сўмга яқин зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда кўп қаватли уйда жойлашган дўконни ёқиб юборган шахс Қашқадарёда қўлга олинди