
Бюронинг Охангарон шахар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан, қарздор «Preimium elegant ceramics» МЧЖ дан жами 41 та ишчи ходимларига 187 887 392 сўм иш ҳақи ва давлат фойдасига 5 та жами 6 056,7 минг сўмлик давлат божи ҳамда 72 661,5 минг сўмлик ижро йиғими ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.
Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор «Preimium elegant ceramics» МЧЖ нинг "Охангароншаҳаргаз” таъминоти бўлими 16.09.2022 йилдаги солиштирма далолатномасига асосан 290 631,8 минг сўмлик дебитор қарздорлиги мавжуд эканлиги аниқланган ва шу куннинг ўзидаёқ дебитор қарздорлиги бўйича ҳисоб рақамига инкасса топшириқномаси қўйилган. Дебитор қарздорлиги бўйича мазкур пул маблағлари Бюронинг Оҳангарон шаҳар бўлимининг банк кассаси орқали депозит ҳисоб рақамига келиб тушган.
Натижада депозитдаги мазкур пул маблағлари юқоридаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликларга йўналтирилиб, МЧЖ нинг 41 нафар ходимларига иш ҳақлари, давлат божи ва ижро йиғими ундирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар