
Бюронинг Янгиер шаҳар бўлими иш юритувида 502 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 378 нафар алимент тўловчи қарздорларнинг алимент тўловлари иш ҳақлари ҳисобидан ундирилади.
Бўлим томонидан 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида алимент тўлашдан бўйин товлаган 8 нафар қарздорларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4- моддаси билан маъмурий жавобгарликка, 6 нафар қарздорлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси жиноий жавобгарликка тортилган.
Шу билан бирга, алимент бўйича ундирилган пул маблағлари ундирувчилар номига очилган банк пластик карталари орқали ўтказилиши назоратга олиниб, жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 1 млрд. 650 млн. сўм алимент тўловлари ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ундириб берилган. Бундан ташқари, мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида нақд пул шаклида 1 млрд. 800 млн. сўм пул маблағлари ундирувчиларга тилхат асосида ундирилиши таъминланган.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 04.07.2022 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.Х.дан ундирувчи Ж.Х.нинг фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида қарздор Р.Х. фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар ҳисобланган 56,0 млн. сўм алимент тўловларини ўз хоҳишига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ тўлаб берди.
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин, зеро ҳар бир фуқаро, хатто вояга етмаган болалар ҳам қонун ҳимоясидадир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар