1 336
Раҳбарлик этикаси, хизмат ваколатидан четга чиқиш, фуқароларга ҳурматсизлик ортидан 5 та туман ҳокимлари ишдан бўшатилди
Шавкат Мирзиёев қарори билан Асака, Фарғона, Пахтаобод, Нуробод ва Андижон туманлари ҳокимлари ишдан олинди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Таъкидланишича, ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Россиянинг бир қатор ҳудудларига дронлар ҳужум қилди