date
views 8 201

Forbes Россиянинг энг бой бўйдоқлари фотосуратларини чоп этди

Forbes Россиянинг энг бой бўйдоқлари фотосуратларини чоп этди

Forbes журналининг рус тилидаги талқини Россиянинг энг бой эркаклари суратларини чоп этди, деб "Даракчи" нашри хабар беради.

Бу йилги рўйхатда бўйдоқ миллиардерлар сони 11 кишига қисқарган.

“Кимдадир уларга турмушга чиқиб, бойлигига эгалик қилиш ғояси туғилган бўлса, марҳамат суратларга қараб, “қурбон”ни аниқлашингиз мумкин”, деб изоҳ берилган.

Рўйхатда биринчи ўринни — LetterOne Holdings директорлар кенгашининг раиси 51 ёшли Михаил Фридман эгаллаган. У турмуш ўртоғи Ольга билан бундан 10 йил илгари расман ажрашган. Унинг давлати 13,3 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.

Иккинчи ўрин — 7,7 миллиард АҚШ долларига эга бўлган 49 ёшли Дмитрий Рыболовлевга насиб қилган. У собиқ турмуш ўртоғи билан ажрашаётган вақтида рафиқасига 604 миллион АҚШ доллари ҳисобидаги маблағни қолдирган. Шундай жанжалли ажрашувдан кейин унинг яна расман уйланиши даргумон.

Учинчи ўринни — 7,6 миллиард АҚШ долларига эга бўлган 50 ёшли Михаил Прохоров эгаллаб турибди. У анчадан бери уйлантириб қўйишга ҳаракат қилганларни доғда қолдириб, бўйдоқ бўлишни афзал кўрди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Forbes Россиянинг энг бой бўйдоқлари фотосуратларини чоп этди