20:43 / 28.09.2022
1 168

Кредит қарзи сабаб “Lacetti” бой берилди

Кредит қарзи сабаб “Lacetti” бой берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 18.11.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор О.Джамолидиновдан ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБ Чинобод филиали фойдасига жами 85 987 004 сўм қарздорлик ва 18 900 сўм почта харажати ундириш белгиланган.

Бюронинг Улуғнор туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси рўйхатга олиниб, хатланган.

Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмагач, хатланган автомашина 12.08.2022 йилда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида 120 000 000 сўм бошланғич нарх билан сотиш учун чиқарилган.

Автомашина сотилиб, сотувдан тушган пул маблағлари хисобидан ЧЭКИ «Хамкорбанк» АТБ Чинобод филиали фойдасига жами 85 987 004 сўм қарздорлик ва 18 900 сўм почта харажати тўлиқ қопланди.

Бюронинг Улуғнор туман бўлими
давлат ижрочиси Шерзод Мамуталиев

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият