date
views 989

Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши аниқ бўлди

Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши аниқ бўлди
Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасалари (коллеж ва техникум)га 2022/2023-ўқув йили учун кириш тест синовлари 3—8 октябрь кунлари 2 сменада ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Бунда тест синовлари:
  • 1-сменада 09:00 дан 12:00 га қадар;
  • 2-сменада 14:30 дан 17:30 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синови касб ва мутахассисликка мос 2 та фан ва барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан (она тили, математика, Ўзбекистон тарихи)дан ўтказилади. Унда талабгорларга мутахассислик фанларидан 30 тадан, мажбурий фанлардан 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл — 189 балл бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун:
  • 1-мутахассислик фанида — 3,1 баллдан (жами 93 балл);
  • 2-мутахассислик фанида — 2,1 баллдан (жами 63 балл);
  • мажбурий фанларда — 1,1 баллдан (жами 33 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтидан юклаб олишлари мумкин. Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коллеж ва техникумларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши аниқ бўлди