21:53 / 30.09.2022
1 090

Қизини онасига олиб бериш жараёнида оила ярашишига эришилди

Қизини онасига олиб бериш жараёнида оила ярашишига эришилди
Фуқаролиқ ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судининг 23.08.2014 йилдаги ижро варақасига асосан, жавобгар Х.А. дан унинг тарбиясидаги 2015 йилда туғилган “Гузал” исмли қизини даъвогар, онаси Қ.Х. нинг тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тахиатош туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 25 август куни келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар ижро иши билан таништирилган ва ижро ҳужжати талабларини бажариши лозимлиги туғрисида мажбурият юклатилган ҳамда ижро ҳаракатлари жараёни даврида вужудга келиши мумкун бўлган ҳар қандай вазиятларнинг олдини олиш мақсадида тегишли органлардан ходимлар жалб қилинган.

Натижада, жорий йилнинг 5 сентябрь куни, бўлим давлат ижрочилари томонидан жалб қилинган ҳодимлар билан биргаликда жавобгарнинг яшаш манзилига чиқилиб, 2015 йил туғилган қизалоқ даъвогар, онасига олиб берилган ва энг асосийси олиб борилган тушинтириш ишлари натижасида собиқ турмуш ўртоқларни ярашишига эришилган.

Ҳозирги кунда, оила сақланиб қолиб, тинч-тотув яшамоқда ва асосийси қизалоқ ота-онаси бағрида улғаймоқда.

Ижро иши эса Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 41 моддасига асосан тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қизини онасига олиб бериш жараёнида оила ярашишига эришилди