Ўзбекистонда қанча ўқитувчи борлиги маълум бўлди

Ўзбекистонда қанча ўқитувчи борлиги маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига ЎЗбекистонда жами 685,4 минг нафар педагоглар фаолият юритмоқда.

Педагогларнинг таълим турлари бўйича сони:
- Мактабгача таълим ташкилотларида – 116,0 минг нафар;
- Умумтаълим муассасаларида – 510,0 минг нафар;
- Академик лицейларда – 3,3 минг нафар;
- Касб-ҳунар мактабларида – 9,9 минг нафар;
- Коллежларда – 3,9 минг нафар;
- Техникумларда – 4,9 минг нафар;
- Олий таълим ташкилотларида – 37,4 минг нафар.

Қўшимча маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, айни дамда Ўзбекстонда жами мактаблар сони 10085та, жами мактаб ўқувчилари сони эса - 6,4 млн. кишини ташкил қилади. Ўзбекистон мактабларида ҳар бир синфда ўртача 25 нафар бола ўқийди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар