11:31 / 03.10.2022
1 418

Прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатган Gentra ушланди

Прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатган Gentra ушланди
Фото: Прокуратура
Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманида Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида қарама-қарши йўлга чиқиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.

Маълум қилинишича, 25 сентябрь куни соат 20:30 атрофида Бувайда тумани А.Навоий кўчасида 2001 йилда туғилган С.Р. хайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда отасига тегишли 40 Р 478 АВ давлат рақамли Lacetti-2 машинасида «шоу» кўрсатган.

Фуқарога нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 7- ва 65-бандларини қўпол равишда бузгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди. Автомобиль вақтинча сақлаш учун МЖтКнинг 291-моддасига асосан жарима майдонига жойлаштирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият