
Фото: Наманган вилоят ЙҲХБ
1 октябр куни кечқурун «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 293 километрида Cobalt машинаси тракторга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди. Наманган ЙҲХБ матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент—водий йўналишида кетаётган Cobalt ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдиндаги тракторга бориб урилган.
Оқибатда Cobalt’да бўлган икки нафар йўловчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи ва икки йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айни вақтда Наманган вилояти миқёсида ЙҲХБ масъуллари томонидан трактор ҳайдовчилари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, тунги вақтда ёритиш чироқлари ва нур қайтаргичлар соз ҳолда ҳаракатланиш бўйича қатъий назорат қилинмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.