
Бюронинг Беруний туман бўлими иш юритувига, фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 06.05.2022 йилдаги ундирувчи И.Матякубовни, 2021 йил12 апрелдан бошлаб Беруний давлат ўрмон хўжалигининг ўрмон хўжалиги муҳандиси лавозимига ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати 11.06.2022 йилда куни келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши қўзғатилган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Беруний ўрмон хўжалигига ундирувчи И.Матякубовни 2021 йил 12 апрелдан бошлаб Беруний тумани давлат ўрмон хўжалигининг муҳандиси лавозимига ишга тиклаш бўйича талабнома юборилиб, ушбу талабномага асосан ундирувчи И.Матякубов ўз лавозимига (муҳандис) 06.07.2022 йилдаги буйруқга асосан, 2021 йил 12 апрелдан бошлаб қайта ишга тикланган.
Шу сабабли, ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”гиҚонунининг 41-модда, 1-бандига асоосан амалда ижро этилиб тамомланган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар