21:53 / 03.10.2022
1 273

5 йиллик алимент пули бир йўла тўлаб берилди

5 йиллик алимент пули бир йўла тўлаб берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон Қарори билан тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандида алиментларни беш йилдан кам бўлмаган муддат учун олдиндан тўлаш мумкинлиги кўрсатилган.

Қонунчиликдаги мазкур тартиб Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари томонидан ҳам алимент тўловчи фуқароларга мунтазам тушунтириб борилмоқда.

Натижада асакалик фуқаро ихтиёрий равишда фарзанди учун 5 йиллик алимент пулларини тўлаб берди. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 08.04.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Абдулхамидовдан ундирувчи Н.Абдулхамидова фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.

Бўлим ходимларининг тушунтириш ишлари натижасида қарздор А.Абдулхамидов бир нафар боласи таъминоти учун 2022 йил август ойидан 2027 йил август ойига қадар ҳисобланган 79 758 317 сўм алимент пулларини тўлаб берди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият