
Фото: Владислав Лоншаков
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг икки нафар ва Зангиота туманлараро иқтисодий судининг бир нафар собиқ судьялари жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Аввалроқ Тошкентда иқтисодий судларнинг икки нафар судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилган эди. Судьялар ноқонуний эгалланган ер участкалари бўйича ишларни манфаатдорлар фойдасига ҳал қилиб берганликда гумонланаётган эди.
Kun.uz манбасига кўра, Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси олиб бораётган дастлабки тергов даврида Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва бошқа моддалари билан айбланаётган 3 нафар собиқ судьялар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Қамоққа олинганлар орасида Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси ҳам бор.
Улар мансаб ваколатидан фойдаланиб давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганликда гумонланяпти.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров Kun.uz мухбирининг сўровига жавоб бераркан, бу судяларнинг ваколат муддатлари жиноят иши қўзғатилишидан аввалроқ тугатилгани, тергов жараёнлари кетаётгани бехабар эканини маълум қилди.
Аввал ҳам ёзганимиздек, бу – Судялар олий кенгашининг маълумотларни тўлиқ беришдан қочиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас.
Бош прокурорнинг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов бу маълумотни инкор этмади, аммо шу билан бирга тасдиқлагани ҳам йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар