06:00 / 06.10.2022
1 110

Тошкентдаги бозорда 63 та тошбақа ноқонуний сотилаётгани аниқланди

Тошкентдаги бозорда 63 та тошбақа ноқонуний сотилаётгани аниқланди
Фото: Давлат экология қўмитаси
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Янгиобод ихтисослашган бозорида айрим шахслар томонидан ноқонуний равишда Қизил китобга киритилган ноёб турдаги қушлар ва ҳайвонлар сотилаётгани тўғрисида хабар тарқалди. Давлат экология қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, тармоқдаги хабар юзасидан қўмита инспекторлари ҳамда Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ ҳолатни жойига чиқиб ўрганган.

Рейд тадбири давомида давлат инспекторлари томонидан 3 та ҳолатда ноқонуний равишда сотилаётган жами 63 та тошбақа тегишли тартибда олинган ва қонуний тўхтамга келингунга қадар вақтинчалик Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Шунингдек, Қизил китобга киритилган ушбу ноёб ҳайвонларни қонунга зид равишда сотаётган фуқароларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ тартибот идораларига топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги бозорда 63 та тошбақа ноқонуний сотилаётгани аниқланди