date
views 6 670

12 ёшли америкалик қиз адашиб ярим марафонни югуриб ўтди

12 ёшли америкалик қиз адашиб ярим марафонни югуриб ўтди

24-апрел куни америкалик 12 ёшли Лиадианез Родригес Ню-Ёркдаги ярим марафон доирасида беш километрлик масофага югуриш учун рўйхатдан ўтди, аммо у старт вақтини 15 дақиқага адаштириб юбориб, ярим марафон иштирокчилари билан узун масофага югуриб кетди. Бу ҳақда ТЖоурнал ҳикоя қилмоқда.
Масофанинг ярмини босиб ўтганидан кейингина хатосини тушунган қиз, шунга қарамай, марафонни охирига етказишга қарор қилди. Натижада у режалаштирганидан 16 километрга кўпроқ югурди. Бунга Лиадианез 2 соат 43 дақиқа сарфлади.

Қизнинг онаси беш километрлик масофа финишида Лиадианезни топа олмай, полицияга мурожаат қилди. Полиция ходимларидан бири қизни топишга ёрдам берди. Онаси етиб келганида Лиадианез ярим марафон иштирокчиси медали билан тақдирланаётган эди, дейилади "Дарё" нашрида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 12 ёшли америкалик қиз адашиб ярим марафонни югуриб ўтди