1 256
ДХХ чегара қўшинлари делегацияси «Толибон» чегара қўмондонлиги масъуллари билан учрашди
Фото: twitter.com
5 октябрь куни Балх вилоятининг Ҳайратон портида Афғонистон муваққат ҳукуматининг шимолий чегараси қўмондонлиги масъуллари Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари делегацияси билан учрашув ўтказди.
Афғонистон мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, учрашувда томонлар хавфсизлик ҳолати ва чегара масалаларини муҳокама қилган.
«Ушбу учрашувда томонлар икки давлат чегараси орқали хавфсизликни яхшилаш, муаммоларни ҳал қилиш, чегара кучлари ўртасида зарур мувофиқлаштириш ва алоқани таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Айни пайтда томонлар ўз муаммоларини мулоқот йўли билан ҳал қилишга ва келажакда эҳтимолий чегара бузилишларининг олдини олишга келишиб олди», - дейилади баёнотда.
Маълум қилинишича, афғон томони делегациясига 6-чегара бригадаси қўмондони Мансур Мавлавий, Ўзбекистон делегациясига эса полковник Холиқ Назар бошчилик қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида
Олий суд 198 нафар қатағон қурбонига оқлов ҳукми чиқарди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
"Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди
Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади