Маълумки, ҳозирда бутун дунёнинг нигоҳи дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилаётган пойтахтимизга қаратилган. Айни пайтда Халқаро дзюдо федерацияси президенти Мариус Визер, Япония Миллий Олимпия қўмитаси президенти Ясухиро Ямашита каби мартабали меҳмонлар Тошкентда бўлиб туришибди.
Бугун Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов Мўғулистон дзюдо федерацияси раҳбари, мамлакат собиқ президенти Халтмагийн Баттулгани Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида кутиб олишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мусобақа давомида юқори мартабали меҳмонларнинг ташрифи давом этади. Яқин вақт ичида Бутунжаҳон таеквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чои, Халқаро Олимпия қўмитаси спорт директори Кит Макконел каби спорт оламидаги эътиборли шахслар ҳам пойтахтимизга етиб келиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони
Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи”
Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди?
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади?