Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ичимлик сувини сотишдан тушган нақд пулларни ўзлаштирган оператор аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда туман сув таъминоти филиалининг «Қорашина» сув тарқатиш шохобчаси оператори Ч.Т. ўзининг моддий жавобгарлигидаги ичимлик сувини ўлчаш ускунасини қасддан носоз ҳолатда келтириб, аҳолига ичимлик сувини сотишдан тушган жами 125,6 миллион сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди