
Бюронинг Қўшработ туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 12 мартдаги қарорига асосан жавобгар «CHORMITAN PLUS ZARMITAN» маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Milliybank” вилоят филиали фойдасига 272 млн. 191 минг сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ижро ҳужжати талабини ихтиёрий бажариш учун ўн беш кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар «CHORMITAN PLUS ZARMITAN» маъсулияти чекланган жамиятидан ундирувчи “Milliybank” Ургут филиали фойдасига 272 миллион 191 минг сўм кредит қарзи ундирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар