23:06 / 07.10.2022
996

МИБ: “Алимент тўловлари” жамғармасидан 1,5 млрд. сўм қарздорларга тўлаб берилди

МИБ: “Алимент тўловлари” жамғармасидан 1,5 млрд. сўм қарздорларга тўлаб берилди
Бу ҳақида бугун 07 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари билан “Бюро органлари фаолиятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, татбиқ этилаётган янгиликлар ва ижро этишнинг муқобил усуллари” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Бюро органлари томонидан ўтган даврда жами 21,8 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилиб, амалда бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,7 трлн сўмга ошган.

Биргина, давлат фойдасига 8,5 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлари фойдасига 6 трлн. сўм, банкларга 5,8 трлн. сўм ва фуқароларимиз манфаатлари учун 1,4 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 1 июнь кунидан ишга туширилган ахборот технологиялари ёрдамида муқобил равишда ва масофавий ишлайдиган 15 та туманлараро бўлимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмасдан ҳамда фуқароларнинг мол-мулкларига даҳл қилмасдан 300 мингга яқин ҳужжатларнинг ижроси амалда таъминланди.

Масалан, Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлар учун жорий этилган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га 416,4 млрд сўм ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 69,1 млрд. сўм кўп маблағ йўналтирилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 1 трлн. сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилди, шундан 9,2 млрд. сўмлик 61 та уй-жой ва 636,6 млн. сўмлик 8 та транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

Шунингдек, вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздорларнинг 130 нафар ундирувчиларига “Алимент тўловлари” давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 1,5 млрд. сўм пул маблағи тўлаб берилди ва алимент тўловлари бўйича ундирув ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 578 млрд. сўмга ошган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият