date

ЙПХ ходимларини сўроқ қилган ака-ука қамалди

ЙПХ ходимларини сўроқ қилган ака-ука қамалди
Мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолиятига қаршилик қилган икки йигитга жазо тайинланди.

ИИВ матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 6 октябрь куни ака-ука Р.М. ва Р.М.лар Фарғона шаҳар Кичик халқа йўлида хизмат олиб бораётган мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат автомобили олдига келиб, уларни сўроққа тортишган.

Улардан бири ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, уларни ишдан бўшатиб юбориш билан таҳдид қилади. Ушбу ишлар ЖИБ Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.

Суд ҳукми билан уларга МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ ходимларини сўроқ қилган ака-ука қамалди