00:13 / 13.10.2022
1 440

НАТО расмийси: Агар Россия ядро қуролидан фойдаланса, НАТО «жисмоний жавоб» қайтаради

НАТО расмийси: Агар Россия ядро қуролидан фойдаланса, НАТО «жисмоний жавоб» қайтаради
Фото: Reuters
НАТОнинг кўплаб аъзолари агар Россия ядро қуролидан фойдаланса, «жисмоний жавоб» беришига «деярли ишонч ҳосил қилмоқда», деб хабар қилди Reuters агентлиги НАТОнинг юқори мартабали вакилига таяниб.

НАТО расмийсининг сўзларига кўра, Россия томонидан ноанъанавий қуроллардан фойдаланиш бутун Шимолий Атлантика альянси томонидан жавоб қайтарилишига олиб келиши мумкин. Вакилнинг таъкидлашича, ядро қуролидан фойдаланиш урушнинг боришини ўзгартиради ва Москва учун «мисли кўрилмаган оқибатларга» олиб келади.

У, шунингдек, Кремлнинг ядровий таҳдидларидан асосий мақсад айнан НАТО ва бошқа давлатларни Украина томонида урушга тўғридан-тўғри киришига йўл қўймаслик, деган фикрни билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » НАТО расмийси: Агар Россия ядро қуролидан фойдаланса, НАТО «жисмоний жавоб» қайтаради