
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Урганч шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Д.Б. фуқаро С.дан 4 нафар фуқарони 4 млн сўм пора эвазига вақтинча ишсизлик рўйхатига киритиб, нафақа пули тайинлаб беришини айтиб, олдиндан 2 млн сўмни олиб, қолган 2 млн сўмни иш жойида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар