20:00 / 13.10.2022
1 428

Сурхондарёда 14 ёшли бола машина бошқариб тенгдошининг ўлимига сабаб бўлди

Сурхондарёда 14 ёшли бола машина бошқариб тенгдошининг ўлимига сабаб бўлди
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 9 октябр куни соат 1:00 ларда Шўрчи тумани ҳудудидан ўтган йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

14 ёшли бола ва унинг қариндоши Nexia машинаси билан Шўрчи тумани Ёшғайрат маҳалласи ҳудудида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган.

Оқибатда, машинада бўлган 2014 йилда туғилган бола оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Фото: Видеодан кадр
Қайд этилишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ва Шўрчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирокида болалар таълим олган мактабда ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокамада ўқувчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши тушунтирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда 14 ёшли бола машина бошқариб тенгдошининг ўлимига сабаб бўлди